Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Гюлер "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси бўлганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер сентябрь ойи якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилгани ҳақида фикр билдирди.

"Мадриднинг "Реал" клубида ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш — мен учун катта фахр", — дея Гюлернинг сўзларини Madrid Zone келтирди.

Сентябрь ойида туркиялик футболчи Испания чемпионатида тўртта учрашувда иштирок этиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Умуман олганда, Гюлер жорий мавсум Ла Лигада еттита ўйинда бир гол урди ва учта голли узатма берди.

Етти турдан кейин "Реал" 15 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам "Барселона"дан олти очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 10:20, 02.10.2026.
Ўқилди: 315 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик