Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Гюлер: «Куртуа — барча даврларнинг энг буюк дарвозабонларидан бири»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер жамоадоши Тибо Куртуа ҳақида фикр билдирди.

«Куртуа — барча даврларнинг энг буюк дарвозабонларидан бири. Мен унга жуда катта ҳурмат билан қарайман», — дея Гюлернинг сўзларини Madrid Xtra келтирди.

Бельгиялик дарвозабон жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида саккизта ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол ўтказиб юборди. У бир учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Куртуа 2018 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 11:06, 02.10.2026.
Ўқилди: 399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик