Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Португалия терма жамоаси сафарда Данияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг ярим ҳимоячи Витинья ўз фикрларини билдирди.
«Бош мураббий Жорже Жезушнинг меҳнати ўз мевасини бераётгани кўриниб турибди. Бугунги ўйинимиз фантастик бўлди», — дея португалиялик ярим ҳимоячининг сўзларини журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда келтирди.
Португалия Миллатлар лигасида кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди ва 9 очко билан ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.
Жорже Жезуш шогирдлари навбатдаги учрашувни 4 октябрь, якшанба куни ўз майдонида Норвегия терма жамоасига қарши ўтказади.













