Португалия терма жамоаси янги бош мураббий қўл остида ўтказган учта учрашувининг барчасида ғалаба қозонди.
Жорже Жезуш шогирдлари бугун Миллатлар лигасида Данияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Аввалроқ Португалия Норвегияни 2:1, Уэльсни эса 1:0 ҳисобида енгган эди.
Скандинавия терма жамоаларига қарши ўйинларда Криштиану Роналду иштирок этмади. Ҳужум чизиғида майдонга тушган Гонсалу Рамуш ушбу баҳсларда иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Португалия 4 ноябрь куни яна Норвегия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.













