Суперлигада сентябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди.
Ой якунларига кўра, "Насаф" ярим ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов сентябрнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Муҳитдинов сентябрь ойида 2 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Шу тариқа у жами 6 та голли ҳаракат қайд этди.
Қайд этиш жоиз, "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳам сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилган эди.














