«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг шартномаси якунланиб бораётгани фонида унга бошқа клублар томонидан қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, «Ювентус» вакили Нидерландия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги учрашувга ташриф буюриб, ван Дейкнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаган.
Турин клуби футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда, бироқ улар учун энг муҳим омил — ҳимоячининг жисмоний ҳолати. Шу билан бирга, ҳозирча томонлар ўртасида ҳеч қандай музокара бўлмагани таъкидланмоқда.
Ван Дейк жорий мавсум барча мусобақалар доирасида олтита ўйинда майдонга тушди ва голли ҳаракат билан ажралиб турмади.
Нидерландиялик футболчининг «Ливерпуль» билан шартномаси келаси ёзда якунига етади. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 15 миллион евро деб баҳоламоқда.













