Кириш Регистрация

Скотт Мактоминай келаси ёзда «Наполи»ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай келаси ёзда клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда TuttoMercatoWeb хабар берди.

30 ёшли шотландиялик футболчининг «Наполи» билан шартномаси 2028 йилга қадар амал қилади. Агар томонлар келишувни узайтириш борасида бир тўхтамга кела олмаса, футболчи сотилиши ёки кейинчалик эркин агент сифатида клубни тарк этиши мумкин.

Мактоминай йилига тахминан 8 миллион евро маош олишни истамоқда. Бу миқдор «Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис таклиф қилишга тайёр бўлган маошдан юқори. Шу сабабли шартномани узайтириш эҳтимоли паст баҳоланмоқда.

«Наполи» ярим ҳимоячини 25–30 миллион еврога баҳоламоқда. Ўтган ёзда унга «Манчестер Юнайтед» ва «Астон Вилла» қизиқиш билдирган эди.

Айни пайтда Мактоминай юрагида ўтказилган кичик жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланмоқда. Футболчи аста-секин машғулотларга қайтмоқда.

Киритилди: 17:19, 02.10.2026.
Ўқилди: 703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик