Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Ноа Ланг: «Бир йилдан бери ўсишга эриша олмаяпман»

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ҳужумчиси Ноа Ланг ўзининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, мен ҳар қандай жамоа ўз сафида кўришни истайдиган футболчиман. Ўз даражамда ўйнасам, исталган рақибни енгиб ўта оламан. Ҳамма кўришга одатланган ўша Ноа Лангга яна айланишни жуда истайман. Энди ҳаммаси ўзимга боғлиқ, бор кучимни беришим керак», — дея футболчининг сўзларини Goal портали келтирди.

«Сўнгги бир йил жуда қийин ўтди. Агар ҳаммаси осон бўлди десам, ёлғон гапирган бўламан. Шахсан ўзим бир йилдан бери ривожлана олмаяпман, деб ҳис қиламан».

Жорий мавсумда «Наполи» билан шартномаси 2030 йилга қадар амал қиладиган футболчи клуб миқёсида 5 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Киритилди: 18:38, 02.10.2026.
Ўқилди: 283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик