Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Матерацци ЖЧ-2006 финалини эслади: «Биз ўзга сайёраликларга қарши ўйнагандек эдик»

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци 2006 йилги жаҳон чемпионати финалида Францияга қарши ўйинни эслади. Ўша баҳсда гол урган ва Зинедин Зиданнинг четлатилишига сабаб бўлган эпизод иштирокчисига айланган Матерацци рақиб жуда кучли жамоа бўлганини таъкидлади.

«2006 йилги жаҳон чемпионатида биз гўё ўзга сайёраликларга қарши ўйнагандек эдик. Аммо, биласиз, футболда ҳар доим ҳам кучли жамоа ғалаба қозонавермайди», — деди Матерацци Трентода ўтказилган Спорт фестивалида.

Собиқ ҳимоячи 2010 йилги Чемпионлар лигаси финалини ҳам эслади. Ўша учрашувда «Интер» «Бавария»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

«Чемпионлар лигаси финали олдидан Моуриньодан «Улар қандай жамоа?» деб, «Бавария»ни назарда тутган ҳолда сўрадим. У эса: «Хотиржам бўл, сен майдонга тушасан, биз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз», деб жавоб берди».

Киритилди: 18:54, 02.10.2026.
Ўқилди: 258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик