Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 1-1 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Аргентина дебютанти Марадона ва Мессининг кўрсаткичини янгилади

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасида «Бока Хуниорс»нинг 19 ёшли футболчиси Леонель Флорес дебют қилди.

У бу борада Диего Марадона ва Лионель Мессининг кўрсаткичларини ҳам ортда қолдирди. Гап шундаки, Флореснинг клуб сафида профессионал футболчи сифатидаги илк ўйини билан миллий терма жамоадаги дебюти орасида атиги 76 кун ўтди. Марадона ва Мессида эса бу оралиқ узоқроқ бўлган.

Бироқ Аргентина футболи тарихида миллий терма жамоада профессионал клубдаги дебютидан ҳам олдин майдонга тушган футболчилар бўлган.

Бундай ҳолатларнинг энг машҳури Хавьер Маскерано билан боғлиқ. У Аргентина терма жамоасида «Ривер Плейт» сафидаги профессионал дебютидан 18 кун олдин илк ўйинини ўтказган.

Киритилди: 03:51, 03.10.2026.
Ўқилди: 845 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик