Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

"Рома" "Комо"га қарши ўйин олдидан муҳим футболчисини йўқотди

Баҳо:
+ | -

"Рома" ярим ҳимоячиси Бриан Кристанте тиззасидан олган жароҳати сабабли сафдан чиқди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио сайти хабар берди.

Шу тариқа, футболчи А Серия доирасида "Комо"га қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувда Рим жамоасига ёрдам бера олмайди. Кристанте жароҳати туфайли Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари учун Италия терма жамоаси қароргоҳига ҳам бормаган.

Жорий мавсумда 31 ёшли ярим ҳимоячи Италия чемпионатида 5 та ўйин ўтказди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

"Комо" — "Рома" учрашуви 11 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Айни пайтда "Комо" А Серия турнир жадвалида 8-ўринни, "Рома" эса 1-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:01, 03.10.2026.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик