Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Англия терма жамоаси сафарда Хорватияни 7:0 ҳисобида тор-мор қилди. Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ушбу натижага муносабат билдирди.
"Хорватиянинг еттита гол ўтказиб юбориши одатий ҳолат эмас. Ҳатто Англия каби кучли жамоага қарши бўлса ҳам. Бундай мағлубиятдан кейин улар бизга қарши ўйинга максимал мотивация билан чиқади", — дея мутахассиснинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирди.
Сўнгги учрашувда "қизил фурия" Чехияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Хорватия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашув 6 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтади. Баҳс 23:45 да бошланиши режалаштирилган.













