Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Хорватия ҳужумчиси 0:7 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Игор Матанович Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Англиядан йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.

"Бундай натижадан кейин сўз топиш қийин. Биз Испаниядан учраган мағлубиятдан кейин хатоларимизни тўғрилаб, ғалаба қозонишни истагандик. Англия юқори савияли жамоа эканини ҳамма тушунарди. Аммо биз қандай ўйнаган бўлсак, буни шунчаки қабул қилиб бўлмайди. Ўтган учрашувда амалда ҳимоясиз ўйнадик", — дея форварднинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси Англияга 0:7 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

Славен Билич шогирдлари кейинги учрашувни Испания терма жамоасига қарши ўтказади.

Киритилди: 10:52, 04.10.2026.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик