Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Роналду ёки Жезуш? Португалияликлар танловини қилди

Баҳо:
+ | -

Pitagórica компанияси Португалия аҳолиси ўртасида Криштиану Роналдуни мамлакат терма жамоасига бундан кейин ҳам чақириш керакми-йўқми, деган савол бўйича сўров ўтказди. CNN Portugal маълумотига кўра, 400 нафар иштирокчининг фикри турлича бўлган.

Сўровда қатнашганларнинг 37 фоизи Роналдуни энди миллий жамоага чақирмаслик керак, деб ҳисоблайди. 35 фоиз уни термага чақиришда давом этиш тарафдори. Яна 25 фоиз эса бу қарор футболчининг жисмоний ҳолати ва бош мураббий танловига боғлиқ бўлиши керак, деган фикрда.

Роналдунинг терма жамоада ўйнашни давом эттиришини энг кўп «Спортинг» мухлислари қўллаб-қувватлаган. Футболчи профессионал фаолиятини айнан шу клубда бошлаган. Португалиянинг бошқа клублари мухлислари орасида эса бу борадаги қўллаб-қувватлаш нисбатан пастроқ.

Шу билан бирга, сўровда қатнашганларнинг аксарияти Роналду доимий равишда асосий таркибда майдонга тушиши керак, деб ҳисобламайди. Фақат 10 фоиз унинг мунтазам равишда старт таркибида ўйнашини қўллаб-қувватлаган. 51 фоиз эса унинг майдонга тушиши муайян ўйин, футболчининг ҳолати ва мураббий қарорига боғлиқ бўлиши керак, деган фикрда.

Респондентларнинг 84 фоизи Жорже Жезуш терма жамоада ишлашни давом эттириши керак, деб ҳисоблайди. Фақат 7 фоиз унинг кетиши тарафдори бўлган.

Сўров иштирокчиларига Роналду ва Жезуш бир жамоада ишлай олмайдиган вазият юзага келса, кимни сақлаб қолишни маъқул кўришлари ҳақида савол берилганда, 66 фоиз бош мураббийни танлаган. Жезушнинг кетиши эвазига Роналдуни термада сақлаб қолиш тарафдори бўлганлар эса 19 фоизни ташкил этган.

Киритилди: 12:20, 04.10.2026.
Ўқилди: 1236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик