Кириш Регистрация

Сауль Альварес карьерасидаги сўнгги жангни «Ацтека»да ўтказмоқчи

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес карьерасидаги сўнгги жангни қайси стадионда ўтказишни исташини маълум қилди.

«Ростини айтсам, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мен яна анча узоқ жанг қилишим мумкин эди, аммо боксдан ташқари бошқа мақсадларим ҳам бор. Ўйлайманки, боксда қила олишим мумкин бўлган барча ишларга эришдим. Энди бундан ортиқ натижага эриша олмайман, гарчи ҳали ҳам жараённинг ўзи менга ёқса-да.

Сўнгги жангим Мексикада ўтишини хоҳлардим. Яқинда миллий терма жамоамизнинг футбол ўйинини “Ацтека”да томоша қилдим. Бу ажойиб муҳит яратадиган стадион. Жуда ёқимли ҳиссиётлар уйғотди. Ўша ерда қандай қилиб бокс тушишимни тасаввур қилдим», — деди Альварес.

36 ёшли Альварес 31 октябрь куни Ар-Риёдда Кристиан Мбиллига қарши жанг ўтказади.

Киритилди: 16:14, 04.10.2026.
Ўқилди: 638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик