Англия терма жамоаси ҳужумчиси Букайо Сака саралаш босқичида Хорватия устидан 7:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди. Футболчи мазкур баҳсда дубль қайд этди.
«Бу ажойиб кеча бўлди. Биз учрашувнинг илк дақиқалариданоқ юқори савияда ўйнадик, катта энергия ва иштиёқ билан ҳаракат қилдик, рақибнинг хатоларини жазоладик ва ўйиндан завқ олдик», — дея Саканинг сўзларини келтиради BBC.













