Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар лигасида Туркияга қарши бўлажак учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
Винченцо Монтелла бошқараётган Туркия гуруҳ босқичидаги учта ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди ва умумий 1:8 ҳисобини қайд этди. Жумладан, ўз майдонида Италияга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган. Бугун жамоалар Болоньяда яна тўқнаш келади.
"Биз йўл қўйишимиз мумкин бўлган энг катта хато — олдимизда осон ўйин турибди, деб ўйлаш. Аввалги натижалар сабаб Туркияни паст баҳолаш мумкин эмас.
Монтелла яхши иш қилди, Туркияда жуда яхши жамоа бор. Балки, ҳозир улар энг яхши даврни бошдан кечирмаётгандир, аммо Монтелла уларни Миллатлар лигасининг А дивизионига қайтарганини ва жаҳон чемпионатига олиб чиққанини унутмаслик керак. Уларда иқтидорли футболчилар кўп, ЖЧ-2026да эса шунчаки омадлари келмади", — дея Манчинининг сўзларини Football Italia келтирди.
Италия — Туркия учрашуви Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.













