Кириш Регистрация

Ракитич Фликнинг "Барселона"даги муваффақияти сирини айтди

Баҳо:
+ | -

Хорватиялик собиқ футболчи Иван Ракитич "Барселона"нинг бош мураббий Ханс-Дитер Флик қўл остидаги муваффақиятли ўйинлари ҳақида фикр билдирди.

Флик 2024 йил ёзида Хави Эрнандес ўрнини эгаллаб, "кўк-анорранглилар" бош мураббийига айланган эди. Шундан буён жамоа ички мусобақаларда юқори натижалар қайд этиб, томошабоп ҳужумкор футбол намойиш этмоқда.

"Флик ўзининг немисча менталитети билан жамоада ажойиб муҳит яратди, ижобий фикрлашни сингдирди ва тўғри ишлаш маданиятини йўлга қўйди", — деди Ракитич Radioestadio Noche билан суҳбатда.

Собиқ ярим ҳимоячи, шунингдек, қизларидан бири "Барселона"ни фаол қўллаб-қувватлашини ҳам айтди.

"Катта қизим "Барселона"нинг ашаддий мухлиси. У Педри ва Ямални жуда яхши кўради. Кичик қизим эса "Севилья"га мухлислик қилади", — деди хорватиялик футболчи.

Иван Ракитич 2014 йилдан 2020 йилгача "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 10:22, 05.10.2026.
Ўқилди: 345 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик