"Брайтон" сафида тўп тепаётган хорватиялик ҳимоячи Лука Вушкович Европанинг бир қатор етакчи клублари қизиқишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
19 ёшли истеъдодли футболчининг ўйинини Мадриднинг "Реал", "Бавария", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Атлетико" клублари кузатиб бормоқда.
Вушковичнинг трансфер қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Брайтон" билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда ҳимоячи Англия Премьер-лигасида бешта учрашув ўтказиб, битта гол урди.
АПЛнинг беш туридан сўнг "Брайтон" 10 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.













