"Барселона" президенти Жоан Лапорта футболда авлодлар алмашинуви ҳақида фикр билдирди.
"Бир даврни белгилаб берган футболчилар кетишди. Энди эса кейинги даврни белгилайдиган бошқа ўйинчилар келмоқда. Биз бу футболчиларга жаҳон юлдузларига айланиш имконини берадиган шароит яратаётганимиздан фахрланамиз", — дея Лапортанинг сўзларини Barça Universal нашри келтирди.
"Барселона" Испания Ла Лигаси турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Каталонияликлар мавсумдаги дастлабки еттита учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 21 очко жамғарган. Энг яқин таъқибчилар — "Атлетико" ва "Бетис" ҳисобида 16 тадан очко бор.
Саккизинчи турда Ханс-Дитер Флик шогирдлари "Хетафе"ни қабул қилади. Учрашув 10 октябрь куни Ўзбекистон вақти билан соат 21:30 да бошланади.













