Кириш Регистрация

Бельгия бош мураббийи: "Месси билан бир жамоада ўйнаганимдан бахтлиман"

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг собиқ футболчиси, айни пайтда Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк ван Боммел Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидан кетиши ҳақида фикр билдирди.

"Месси билан бирга ўйнаганимдан бахтлиман. Биз Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонганмиз, аммо у жароҳати сабаб ўша учрашувни ўтказиб юборган ва трибунада бўлган эди. У билан бир кийиниш хонасини бўлишганимдан жуда хурсандман", — деди ван Боммел матбуот анжуманида.

Аввалроқ 39 ёшли Месси миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилган эди. Кейинчалик Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ва Аргентина футбол федерацияси президенти Клаудио Тапия Мессини хайрлашув учрашувида майдонга тушишга кўндиргани маълум бўлди.

Месси Аргентина терма жамоаси либосида сўнгги бор 7 октябрь куни майдонга тушади. Шу куни Аргентина Бенинга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 04:00 да бошланади.

Киритилди: 12:03, 05.10.2026.
Ўқилди: 401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик