Кириш Регистрация

Жезуш: "Роналду хоҳласа, кейинги йиғинда терма жамоага чақирилади"

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду ноябрь ойида миллий жамоага қайтиши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ 41 ёшли ҳужумчи мураббий билан юзага келган келишмовчилик сабаб терма жамоа қароргоҳини тарк этган эди.

— Роналдунинг терма жамоа билан хайрлашиши ёки унга қайтиши учун эшик очиқми?

"Криштиану қандай қарор қабул қилишини билмайман. Айтмоқчи бўлган барча гапларимни аввал ҳам айтганман, аммо яна қўшимча қиламан. Мен учун бу бошиданоқ ҳеч қачон муаммо бўлмаган. Мураббий сифатида буни оддий ҳолат деб қабул қилдим.

Мамлакат ва терма жамоа учун шундай рамзга айланган футболчи билан ишлаётганда вазият бошқача бўлади. Мураббийнинг муҳокама қилинмайдиган тамойиллари бор. Аммо менинг обрў-эътиборимга путур етказадиган ҳеч қандай жиддий воқеа содир бўлмагани учун, агар Криштиану "Ан-Наср"да ўйнаётган бўлса ва терма жамоага қайтишни истаса, кейинги йиғинда чақирилади.

Менимча, бир йиллик дўстликни тушуниш қийин бўлган битта вазият сабаб йўққа чиқариш тўғри эмас. Бу шунчаки Роналду бўлгани учун шунчалик катта масалага айланди. Балки бу ҳам табиийдир, чунки у рамз. Майдонга тушиши, қизиш машқларини бажариши ва кейин захирадан ўйинга қўшилмагани атрофида бутун муаммо пайдо бўлди.

Бугун қанча футболчи қизиш машқларини бажарди-ю, майдонга тушмади? Бу муаммога айланадими? Йўқ. Криштиану билан эса вазият бошқача, чунки у рамз. Аммо бу мен учун муаммоми? Йўқ.

Агар Криштиану хоҳласа ва "Ан-Наср"да ўйнаб турса, у кейинги таркибдан жой олади. Биз бу ҳақда ушбу йиғин олдидан ҳам гаплашганмиз ва кейинги йиғин олдидан яна гаплашишимиз мумкин. Аммо якуний қарорни Криштианунинг ўзи қабул қилади", — деди Жезуш.

Киритилди: 16:00, 05.10.2026.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6926]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3351]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3084]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2944]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2117]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1945]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1920]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1870]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1749]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1687]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик