Эмилиано Мартинес июль ойида Испанияга қарши Жаҳон чемпионати финалидаги мағлубиятдан сўнг руҳий жиҳатдан ўзини тиклаб олиш учун "Астон Вилла"дан "Челси"га ўтишга қарор қилганини маълум қилди.
"Бироз вақт ўйлаб юришимга тўғри келди. Жаҳон чемпионати финалидаги мағлубият жуда қаттиқ оғритди.
Руҳий жиҳатдан янгиланиш учун клубни алмаштиришга ҳаракат қилдим ва бу иш берди. Бу ерга келдим ва бу мен қилган энг яхши қарор бўлди, чунки ҳозир ўзимни керакли, тезкор ва яхши ҳис қиляпман", — деди Мартинес TyC Sports нашрига.
34 ёшли дарвозабон 30 август куни 7,8 миллион фунт эвазига "Челси"га қўшилди. У янги клуби сафида тўртта учрашув ўтказиб, 10 та гол ўтказиб юборди.
Шу билан бирга, Мартинес халқаро танаффус пайтида Аргентина терма жамоаси сафида икки учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Мартинес сешанба куни Бенинга қарши ўтадиган Лионель Мессининг хайрлашув учрашуви ҳақида ҳам фикр билдирди.
"Биз унинг бу ўйиндан имкони борича кўпроқ завқ олиши учун ҳаракат қиламиз. У тарихдаги энг яхши футболчи ва мен ўзимни шу тарихнинг бир қисми сифатида ҳис қиламан.
Мен унинг майдонда завқланаётганини ва кулиб турганини кўришни истайман", — деди Мартинес.













