Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Ольмо: «Ямални бундай формада кўришдан хурсандмиз»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Ламин Ямалнинг мавсум бошидаги ўйинига баҳо берди.

«У ўсишда давом этмоқда. Ламин самарадорлигини оширишни истарди ва ҳозир бунинг уддасидан чиқяпти. У ҳам клуб, ҳам терма жамоа учун жуда муҳим футболчи.

Биз уни бундай формада кўришдан хурсандмиз. У ҳар бир ўйинда ўз даражасини тасдиқламоқда», — деди Ольмо.

Миллатлар лигасининг жорий мавсумида Ямал Испания терма жамоасининг ҳар учала учрашувида ҳам гол урди. У Англияга қарши 3:2 ҳисобидаги баҳсда бир марта, Хорватияга қарши 4:1 ҳисобидаги уй учрашувида икки марта ва Чехияга қарши 3:1 ҳисобидаги ўйинда яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Испания навбатдаги учрашувини 6 октябрь куни сафарда Хорватияга қарши ўтказади.

Киритилди: 08:24, 06.10.2026.
Ўқилди: 368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик