Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Роналдунинг опаси Криштиануни «жирканч инсон» деган сиёсатчини танқид қилди

Баҳо:
+ | -2

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг опаси Элма Авейру португалиялик сиёсатчи Жоау Мария Жонетнинг футболчи ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду бош мураббий Жорже Жезуш 27 сентябрь куни Норвегияга қарши ўтказилган учрашувда уни майдонга туширмасликка қарор қилганидан сўнг Португалия терма жамоасини тарк этган эди. 41 ёшли ҳужумчи терма жамоа сафида бошқа ўйнамасликка қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Ушбу вазиятга муносабат билдирган Жонет шундай деган:

«Португалияликлар Криштиану Роналдуга аргентиналикларнинг Мессига муносабати каби муносабатда эмас. Чунки у — жирканч инсон, ўз камчиликларини тан олмайдиган одам».

Роналдунинг опаси эса сиёсатчининг сўзларига кескин жавоб қайтарди:

«Кимдир бу қандай ақлдан озган инсон эканини биладими? Мен уни умуман танимайман. Аммо у кимлигини билгим келади, чунки укам ҳақида айтган гаплари уни умуман танимаслигини кўрсатиб турибди.

У жуда бахтсиз, ақли заиф ва ҳасадгўй инсон бўлса керак. Португалиялик инсоннинг бундай гапларни айтишидан уялиши керак», — деб ёзди Авейру.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:30, 06.10.2026.
Ўқилди: 1229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик