Лионель Месси 7 октябрь куни Аргентина терма жамоаси сафида хайрлашув учрашувини ўтказади. Мессининг миллий жамоадаги фаолияти якунланаётгани ҳақида Анхель ди Мария фикр билдирди.
«Ҳеч ким истамаган кун расман етиб келди. Месси билан хайрлашиш вақти келди. Аммо бугун мен суратлар ва видеоларни кўрдим… Уни шундай хотиржам ҳолда кўриб, бор кучини берганини билган ҳолда, биз ҳам хурсандмиз. Шубҳасиз, бу барча учун ўзига хос кун бўлади. Ҳаммаси учун раҳмат, Лео. Биз сендан умрбод миннатдор бўламиз», — дея Ди Мариянинг сўзларини The Touchline келтиради.
Аргентина — Бенин учрашуви 7 октябрь куни Тошкент вақти билан 04:00 да бошланади.













