Кириш Регистрация

«Машъал» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Биринчи лиганинг навбатдаги турини ўз майдонида ўтказган “Машъал” йирик 5:0 ҳисобида “Чуст-Пахтакор”ни мағлуб этди. Хабарингиз бор, Чустда бўлиб ўтган беллашувда муборакликлар кутилмаганда ютқазиб қўйишганди. Шу боис жамоа бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрди ва ўч олишни ортиғи билан уддалади.
 
Ўйиндаги дастлабки голни касбилик ҳужумчи Зоҳир Қўзибоев бош билан дарвозага киритиб, ҳисобни очди. Кейин унинг ўзи Жаҳонгир Абдумўминовга тўпни аниқ етказиб берди ва Жаҳонгир бундан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0га етказди. Танаффусгача ҳисоб 3:0 кўринишини олди. Бу вазиятда Баҳодир Муртазоев ҳам гол уришнинг уддасидан чиқди.
 
Иккинчи  таймда майдон эгалари рақиб дарвозасини яна икки бор аниқ нишонга олишди. Аввалига захирадан майдонга тушган Виктор Клишин бурчак тўпидан гол киритган бўлса, кейин захирадан ўйинга қўшилган яна бир футболчимиз Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни 5:0 кўринишга келтирди. Натижада учрашув шу ҳисобда якун топди ва “газчилар” навбатдаги уч очкони қўлга киритишди.

Биринчи лига. Иккинчи босқич
11-тур. 3 октябрь
МАШЪАЛ – ЧУСТ-ПАХТАКОР – 5:0
“Машъал”:
Ўткир Юсупов, Искандар Шайқулов, Ойбек Полвонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Баҳодир Муртазоев, Жамшид Ҳасанов, Холмурод Холмуродов, Шерзод Файзиев, Саламат Қутибоев, Мирзоҳид Ғофуров, Зоҳир Қўзибоев.
Захирадагилар: Санжар Қувватов, Дилявер Ваниев, Виктор Клишин, Шаҳзод Шайманов, Акбар Ҳотамов, Аббос Шодмонов, Ихтиёр Тошпўлатов.
“Чуст-Пахтакор”: Ҳусан Олимжонов, Сирожиддин Аллаев, Жалолиддин Икромов, Достон Қосимов, Хумоюн Ибрагимов, Низом Норов, Суҳроб Нўъмонов, Элдор Норматов, Нуриддин Тожалиев, Ҳабибулло Буватаев, Акрамжон Муллабоев.
Захирадагилар: Бобур Норбоев, Ҳусниддин Мухторов, Асадулло Эргашев, Баҳриддин Омонов, Валижон Турсунов.
Голлар: З.Қўзибоев, Ж.Абдумўминов, Б.Муртазоев, В.Клишин, И.Тошпўлатов.
Ҳакамлар: В.Серазетдинов, Р.Шояхметов, В.Лушин, К.Расулов.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 22:21, 03.10.2013.
Ўқилди: 3302 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6847]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3308]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3003]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2914]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2096]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1906]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1888]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1761]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1646]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1645]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик