Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Манчестер Юнайтед" янги чап қанот ҳимоячисини топди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби сафида Бундеслигада тўп сураётган қанот ҳимоячиси Даниэль Свенссон Англияга кўчиб ўтиши мумкин.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, швециялик латерал "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер шорт-листига киритилган. "Қизил иблислар" чап қанот ҳимоячиси позициясини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Даниэль Свенссоннинг бозор қиймати 22 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади.

Жорий Германия чемпионати мавсумида Свенссон 4 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 22:05, 06.10.2026.
Ўқилди: 217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик