Микель Меринонинг дубльи Испания терма жамоасига Миллатлар лигасида Хорватияга қарши сафардаги учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониш имконини берди.
Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси иккинчи бўлим бошланиши олдидан захирадан майдонга тушди ва 61-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 88-дақиқада эса у яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Журналист MisterChip маълумотига кўра, Мерино Испания терма жамоасида захирадан майдонга тушганидан сўнг 7 та гол урган. Бу Испания терма жамоаси тарихидаги бешинчи энг яхши натижа. Ундан юқорида фақат таниқли ҳужумчилар бор: Микель Оярсабаль — 10 та, Альваро Мората — 9 та, Фернандо Морьентес ва Ферран Торрес — 8 тадан.
Умуман, Микель Мерино 2020 йил кузидаги дебютидан буён Испания терма жамоаси сафида 55 та ўйинда 15 та гол урган.













