"Челси" ҳимоячи Мало Гюстони сотиб олишни истаган клубларга нисбатан ён беришга тайёр.
Ёзда франциялик футболчини "Ливерпуль" ўз сафига қўшиб олишни истаган эди, аммо "Челси"нинг юқори талаблари сабаб трансфер амалга ошмади.
CaughtOffside маълумотига кўра, Лондон клуби энди Гюстони "дахлсиз" футболчи сифатида кўрмаяпти ва унинг нархини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Агар "Ливерпуль" келаси йили "Барселона"дан Рональд Араухони сотиб олмасликка қарор қилса, мерсисайдликлар Гюсто трансферига яна қайтиши эҳтимолдан холи эмас.
"Челси" аввал Мало Гюсто учун тахминан 75 миллион фунт стерлинг, яъни қарийб 88,5 миллион евро талаб қилган.
Transfermarkt 23 ёшли ҳимоячининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Гюсто Хаби Алонсо жамоаси сафида олтита учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.













