Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Эндрик қишки трансферлар ойнасида жамоасини алмаштириши мумкин.
Бразилиялик футболчи Жозе Моуринью қўл остида кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Шу сабаб "Реал" уни январь ойида ижарага бериши мумкин.
Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, 20 ёшли ҳужумчига "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Милан", "Рома" ва "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда.
Футболчи учун курашда "Рома" ва "Астон Вилла" асосий фаворитлар сифатида кўрилмоқда.
Эндрик жорий мавсумда атиги бир марта майдонга тушган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













