Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Нико Гонсалес "Манчестер Сити" иши бўйича фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда "Ньюкасл" сафида тўп сураётган "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Нико Гонсалес манчестерликларнинг Англия Премьер-лигаси молиявий қоидаларини бузганлик билан боғлиқ иши ҳақида фикр билдирди.

"Клубда ҳаммаси яхши бўлишини истайман. Мен жамоада бир ярим йил ўтказдим ва у ерда кўплаб танишлар орттирдим. Шунинг учун "Манчестер Сити"га доимо энг яхши тилакларни тилайман.

Аммо мен шунчаки футболчиман ва бу вазиятга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайман", — дея Гонсалеснинг сўзларини City Xtra келтирди.

Аввалроқ АПЛ комиссияси "Манчестер Сити"ни молиявий қоидаларни бузиш бўйича барча бандларда айбдор деб топгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳозирча Англия клубига қандай жазо берилиши маълум эмас.

Киритилди: 09:50, 08.10.2026.
Ўқилди: 591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик