"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жошуа Зиркзее А Сериянинг йирик клублари қизиқиш доирасида қолмоқда.
Нидерландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини "Милан" ҳам кўриб чиқмоқда.
Utdreport маълумотига кўра, "россонери" бош мураббийи Рубен Аморим 25 ёшли ҳужумчини жамоага таклиф қилишдан манфаатдор.
Италия клуби Зиркзеени қишки трансферлар ойнасида кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиши мумкин.
Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Зиркзее Рубен Аморим билан "Манчестер Юнайтед"да бирга ишлаган. Португалиялик мутахассис жорий йил бошида Манчестер клубидан истеъфога чиқарилган эди.













