Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Аякс»нинг асосий ҳужумчиларидан бири учун мавсум якунланди

Баҳо:
+ | -

Амстердамнинг «Аякс» клуби ҳужумчиси Каспер Дольберг учун 2026/27 йилги мавсум муддатидан аввал якунланди. Даниялик футболчи жиддий жароҳат сабабли мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

Дольберг кузги халқаро ўйинлар учун ажратилган дастлабки танаффус вақтида Дания миллий терма жамоаси ихтиёрида бўлганида тиззасининг олдинги хочсимон боғламини узиб олган.

Футболчи жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда «Аякс» матбуот хизмати маълум қилди.

«Олдинги хочсимон боғламимда ўтказилган операция муваффақиятли якунланди. Албатта, бундан хурсандман, гарчи ушбу жароҳат мен учун жиддий зарба бўлган бўлса-да.

Энди бутун эътиборимни соғайиш жараёнига қаратишим керак. Яқин орада Амстердамга қайтиб, тикланиш жараёнини ўша ерда давом эттираман», — деди Дольберг.

Эслатиб ўтамиз, даниялик ҳужумчи жорий мавсумда «Аякс» сафида иккита гол урган эди.

Киритилди: 11:30, 08.10.2026.
Ўқилди: 317 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик