Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Мессининг хайрлашув ўйинидан сўнг рафиқаси таъсирли сўзлар билан мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси афсонавий ҳужумчиси Лионель Мессининг рафиқаси Антонелла Рокуццо турмуш ўртоғининг миллий жамоадаги фаолиятини якунлашига муносабат билдирди.

39 ёшли футболчининг хайрлашув учрашувидан сўнг Антонелла ижтимоий тармоқда таъсирли пост эълон қилиб, Мессига бўлган муҳаббати ва фахрини изҳор этди.

«Сени шунчалик катта муҳаббат қуршовида, миннатдорчилик билдираётган бу қадар кўп инсонлар орасида кўриш нақадар ажойиб! Сен бундай меҳр-муҳаббатга муносибсан.

Бизга жуда кўп нарсаларни ўргатганинг учун раҳмат! Биз сени яхши кўрамиз», — деб ёзди Антонелла Рокуццо.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси Лионель Месси Аргентина миллий терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказди.

Жаҳон вице-чемпиони Аргентина ушбу ўртоқлик баҳсида Бенин терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Месси миллий жамоадаги сўнгги учрашувини самарали ўтказиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:34, 08.10.2026.
Ўқилди: 309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик