«Челси» ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Морган Роджерс 2026 йилги «Олтин тўп» мукофотига ким муносиб экани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Англиялик футболчи ушбу нуфузли совринни «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн қўлга киритиши керак, деб ҳисоблайди.
«Харри Кейн. У барчанинг кутилмаларидан ҳам ошиб тушди. Требл, финаллардаги хет-триклар, «Бавария» сафида ва жаҳон чемпионатида урилган голлар. Буларнинг барчаси муносиб тақдирланиши керак», — деди Рожерс Hayters TV нашрига берган интервьюсида.
33 ёшли Кейн ўтган мавсумда «Бавария» билан Германия чемпионлиги ва мамлакат Кубогини қўлга киритди. Шунингдек, у Англия терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.
Кейн ўтган мавсум давомида клуби ва миллий терма жамоаси сафида жами 67 та учрашув ўтказиб, 73 та гол урди.
Бу футбол тарихида бир мавсумда қайд этилган иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Мазкур кўрсаткич бўйича Кейн фақат Лионель Мессидан ортда қолмоқда.













