Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Роналду қачон кетиш кераклигини билмади». Хаманн португалиялик юлдузни танқид қилди

Баҳо:
+2 | -

«Бавария» ва «Ливерпуль» клубларининг собиқ футболчиси Дитмар Хаманн Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофида юзага келган зиддиятли вазиятга муносабат билдирди.

Аввалроқ португалиялик юлдуз бош мураббий Жорже Жезуш билан келишмовчиликлар сабабли миллий терма жамоа қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Хаманннинг фикрича, Роналду сўнгги йирик халқаро мусобақаларда асосий таркибда майдонга тушмаганида, Португалия терма жамоасининг муваффақият қозониш имконияти юқорироқ бўларди.

«Менимча, агар Криштиану сўнгги йирик мусобақаларда асосий таркибда ўйнамаганида, Португалиянинг муваффақиятга эришиш имконияти кўпроқ бўларди.

Агар футболчи қачон кетиш кераклигини англамай, муносиб фурсатни қўлдан бой берса, унинг ўрнига бу қарорни бошқа биров қабул қилишига тўғри келади.

Бош мураббий айнан шундай қарор қабул қилди. Аслида бу иш анча олдин амалга оширилиши керак эди», — дея Хаманннинг сўзларини келтиради Sky Sport нашри.

Маълумот учун, Криштиану Роналду Португалия миллий терма жамоаси сафида жами 234 та учрашувда иштирок этиб, 146 та гол урган.

Киритилди: 12:14, 08.10.2026.
Ўқилди: 736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик