Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Компани Клоппнинг Киммих борасидаги қарорига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани жамоа ярим ҳимоячиси Йозуа Киммихнинг Германия миллий терма жамоасидаги ўрни борасида юзага келган баҳс-мунозараларга муносабат билдирди.

Германия терма жамоасининг янги бош мураббийи Юрген Клопп сўнгги йиғиндаги дастлабки икки учрашувдан кейин тажрибали футболчини таркибдан чиқарган эди.

Ушбу қарор Киммихнинг миллий жамоадаги аҳамияти ва келажаги борасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Компани эса бу каби баҳсларга аралашишни истамаслигини таъкидлаб, терма жамоада юз бераётган воқеалар унинг клубдаги фаолиятига таъсир қилмаслигини маълум қилди.

«Мен бундай майда баҳс-мунозаралардан узоқроқ юришга ҳаракат қиламан. Чунки булар шунчаки арзимас тортишувлар, холос.

Йўқ, Германия терма жамоасида содир бўлаётган воқеалар менга таъсир қилмайди.

Менимча, аслида вазият бутунлай аксинча. Яъни клубда юз бераётган воқеалар терма жамоага таъсир кўрсатади», — дея Компанининг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

Маълумот учун, Йозуа Киммих Германия миллий терма жамоаси сафида шу кунга қадар жами 116 та учрашув ўтказган.

Киритилди: 13:20, 08.10.2026.
Ўқилди: 404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик