Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Компани: «Биз футболчини жаҳон юлдузига айлантира олмаймиз»

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани жамоа вингери Майкл Олисе билан ишлаш жараёни ва футболчининг жаҳон миқёсидаги юлдузга айланиши ҳақида фикр билдирди.

Бельгиялик мутахассис 24 ёшли француз футболчисини аллақачон жаҳон даражасидаги юлдуз деб ҳисоблашини таъкидлади. Бироқ унинг фикрича, эришилган муваффақиятлар билан чекланиб қолмасдан, мунтазам ривожланишда давом этиш муҳим аҳамиятга эга.

Компани Sky Sport нашрига берган интервьюсида юқори савияли футболчилар билан ишлашда мураббийнинг асосий вазифаси нимадан иборат эканини тушунтирди.

«Сўнгги йилларда Олисе жуда катта ўсишга эришди. Аммо бундай футболчилар билан ишлашда мураббий учун энг муҳим вазифа — уларнинг янада ривожланишга бўлган интилишини сақлаб қолиш.

Бу, айниқса, улар доимий мақтов эшитмайдиган муҳитга тушиб қолганида ҳам жуда муҳим.

Биз футболчиларнинг машғулотлар ва ўйинлардаги муваффақиятларини эътироф этамиз. Бироқ уларнинг ўйинида пасайиш кузатилса, вазиятни яхшилаш учун қандай чоралар кўриш кераклигини дарҳол муҳокама қиламиз.

Бу бизнинг вазифамиз. Биз футболчини жаҳон юлдузига айлантирмаймиз, чунки бунинг имкони йўқ. Бундай салоҳият футболчининг ўзида аввалдан мавжуд бўлади», — деди Компани.

Шу тариқа, «Бавария» устози Олисени юқори даражага олиб чиққан асосий омил унинг табиий иқтидори ва шахсий салоҳияти эканини таъкидлаб, мураббийлар эса бу қобилиятларни ривожлантиришга ёрдам беришини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Олисе 2024 йилнинг ёзида Англиянинг «Кристал Пэлас» клубидан «Бавария»га кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 13:34, 08.10.2026.
Ўқилди: 473 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик