Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Ромарио: «Роналду Жезушга «йўқол» деб айтиши керак эди»

Баҳо:
+ | -1

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Ромарио Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш ва ҳужумчи Криштиану Роналду ўртасидаги можаро ҳақида фикр билдирди.

«Жорже Жезуш Криштиануга берган ваъдасида турмади. Қара, биродар, инсон ўз сўзида турмаса... Қўл бериб сўзлашиш шартнома каби қадрли, ҳатто ундан ҳам муҳимроқ. Бу дунёдаги энг муҳим нарсалардан бири. Агар кимдир ваъда қилган нарсасини бажармаса, демак, у ҳалол иш тутмаяпти.

Агар Роналду айнан шундай бўлганини айтган бўлса, у мутлақо ҳақ. “Аммо Жезуш терма жамоа бош мураббийи-ку?” дейишингиз мумкин. Майли, лекин Криштиану аввал ҳам бир марта ҳақоратланган. Агар инсон биринчи марта ўз ваъдасида турмаган бўлса, иккинчи марта ҳам у билан қолишдан нима фойда?

Криштиану шунчаки кетиши керак эди. Роналдунинг айтишича, қизиш машғулотидан сўнг уни майдонга туширишмаганида, Жезуш кийиниш хонасида унга: “Кечир, сени майдонга туширишим керак эди. Бу нотўғри бўлди ва матбуот анжуманида бу ҳақда айтаман”, деган.

Аммо Жезуш матбуот анжуманида бу ҳақда бир оғиз ҳам гапирмади. У жим қолди, уларнинг нимага келишгани ва у нимани айтишини ваъда қилгани ҳақида ҳатто бир оғиз сўз айтмади.

Бошқа томондан, эҳтимол, Роналду кибрли бўлган ёки ҳиссиётга берилиб ҳаракат қилгандир. Аммо Жезуш уни ҳамманинг кўзи олдида шарманда қилди. Ҳа, уни шарманда қилди. Шу пайт Роналду ўзини ҳақоратлангандай ҳис қилди ва шунинг учун кетди.

Агар мен унинг ўрнида бўлганимда, худди шундай қилардим. Фақат кетишдан олдин Жезушга: “Йўқол”, дердим. Аввалига шуни қилардим, кейин эса барибир кетардим.

Умуман олганда, менимча, Роналду фақат битта хато қилди: у дарҳол Жезушга “Йўқол” деб айтиши керак эди», — дея Ромарионинг сўзларини Al Nassr Zone X ижтимоий тармоғида келтирган.

Киритилди: 14:52, 08.10.2026.
Ўқилди: 1020 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик