Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ўзининг «Ҳаётим ўйинлари» номли китобида клубнинг янги стадиони қурилиши ҳақида фикр билдирди.
«Вақти-вақти билан ўлим ҳақида ўйлаб қоламан. “Юнайтед” “Олд Траффорд” ўрнига ажойиб янги стадион қуриш режаларини эълон қилганида, ўз-ўзимга беихтиёр савол бердим: бу воқеани нишонлашгача яшай оламанми?
Умид қиламанки, қурилиш яқин вақт ичида бошланади. Чунки агар у беш йилга чўзилса, мен 90 ёшга яқинлашиб қоламан. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам очилиш маросимида иштирок этишимни биламан — шахсан ёки хаёлан», — дея Фергюсоннинг китобдаги сўзларини The Touchline Х ижтимоий тармоғида келтирди.













