Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Арсенал» Холандни «Манчестер Сити»дан тортиб олиши мумкин — Шерингем

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Тедди Шерингем Лондоннинг «Арсенал» клуби жаҳон даражасидаги футболчиларни сотиб олишда Мадриднинг «Реал» ва «Барселона» жамоаларидан ҳам устунликка эга бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Англиялик собиқ футболчининг фикрича, Микель Артета бошчилигидаги «Арсенал» ҳозирда энг жозибадор клублардан бирига айланган. Шу сабабли лондонликлар Эрлинг Холанд каби юлдузларни ўз сафига қўшиб олиш имкониятига эга.

Шерингем Артетанинг иш услубини «Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон фаолиятига қиёслади.

«Менимча, «Арсенал» футболчиларни танлашда ҳатто «Барселона» ва «Реал»дан ҳам устунликка эга бўлади. Чунки ҳозир улар энг юқори поғонада турибди ва тобора кучайиб бормоқда.

Артета ўз вақтида сэр Алекс Фергюсон қилган ишни такрорламоқда. Яъни жамоа аллақачон юқори даражага чиққан бўлса ҳам, янги футболчиларни сотиб олишда давом этяпти.

Шу орқали у клубда барқарорликни сақлаб, муваффақиятли ривожланиш жараёнининг узлуксиз давом этишини таъминламоқда», — деди Шерингем Hajper нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, собиқ ҳужумчи Артета аввал «Манчестер Сити»да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганини эслатиб, у собиқ клубининг айрим юлдузларини «Арсенал»га таклиф қилиши мумкинлигини тахмин қилди.

«Эрлинг Холандми? Райан Шеркими? Антуан Семеньоми? Артета ҳозироқ телефонни қўлига олиб, бундай трансферларни амалга ошириш имкониятларини ўрганаётган бўлиши мумкин», — деди Шерингем.

Эрлинг Холанд «Манчестер Сити» сафида юқори сермаҳсуллик намойиш этиб келмоқда. Норвегиялик ҳужумчи Англия клубига келганидан буён 205 та учрашувда майдонга тушиб, 169 та гол урган.

«Арсенал» эса ўтган мавсумда Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг, жорий мавсумда ҳам чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда.

Шерингемнинг фикрича, жамоанинг сўнгги муваффақиятлари ва Артета олиб бораётган ишлар лондонликларга трансфер бозорида Европанинг энг йирик клублари билан рақобатлашиш имконини беради.

Киритилди: 17:07, 08.10.2026.
Ўқилди: 1596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик