Италиянинг «Милан» клубининг собиқ юлдузи Деметрио Альбертини 2025 йил ёзидан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган Лука Модрич ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Модрич 41 ёшда ва йиллар ўтиши билан футбол ўйнаш тобора қийинлашиб бормоқда. Бироқ у ҳақиқий буюк маҳорат соҳиби, футбол тарихидан жой олган ўйинчилардан бири. Мен унинг “Милан”га анча олдинроқ келишини истардим, аммо ҳозир у фаолиятини якунлашга яқин турибди. Шунга қарамай, у майдонда “Милан”га катта фойда келтира олади, деб ҳисоблайман», — дея собиқ футболчининг сўзларини pianetamilan.it нашри келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Деметрио Альбертини фаолияти давомида Испаниянинг «Барселона» клубида ҳам тўп сурган.













