"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасининг олтинчи турида "Ливерпуль"га қарши ўтказиладиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Ливерпуль" 11 октябрь, якшанба куни "Манчестер Сити"ни ўз майдонида қабул қилади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 20:30 да бошланади.
"Ливерпуль"га қарши учрашув — ўзига хос воқеа. "Энфилд"даги ўйинлар ҳар доим алоҳида аҳамиятга эга бўлади.
Мен бу стадионда ғалаба ҳам қозонганман, мағлубиятга ҳам учраганман, дуранг ҳам ўйнаганман. Аммо у ердаги ҳиссиётлар доим ўзгача бўлган.
Премьер-лигадаги ҳар бир ўйин ўзига хос. Ўйлайманки, бизни қўллаб-қувватлаш учун келадиган мухлислар вақтларини мароқли ўтказишади", — дея Холанднинг сўзларини келтиради City Xtra.
Айни пайтда "Манчестер Сити" 15 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
"Ливерпуль" эса 9 очко жамғарган ҳолда олтинчи ўринни эгаллаб турибди.













