Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси бош мураббийи, испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар сабаб ўз хоҳишига кўра лавозимидан истеъфога чиқди.

Аввал хабар берилганидек, Мендес август ойининг сўнгги кунларидан буён юрак етишмовчилиги билан боғлиқ тиббий кўрик ва текширувлардан ўтиб келаётган эди. Дастлаб Тошкентда текширувдан ўтган мутахассис кейинчалик чуқурлаштирилган тиббий кўриклар учун Мадридга юборилди.

Испаниялик шифокорлар Мендесга маълум муддат профессионал фаолиятидан четлашиш ва жиддий даволаниш курсини ўташ зарурлигини билдирган.

Шундан сўнг Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбариятига истеъфога чиқиш тўғрисида мурожаат қилди. Федерация унинг саломатлиги билан боғлиқ вазиятни инобатга олиб, мурожаатни қаноатлантирди.

Ўзбекистон футзал федерацияси мутахассисга даволаниш жараёнини муваффақиятли ўтказиш ва саломатлигини тўлиқ тиклаб олишини тилади.

Ўзбекистон миллий футзал терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш бўйича қарор қўшимча равишда маълум қилиниши айтилди.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 10:34, 09.10.2026.
Ўқилди: 1387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6319]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5407]

Флик Рафинья ҳақида нохуш хабар берди [2905]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2813]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2688]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2619]

Роналду саудиялик футболчиларнинг ғалабасидан хурсанд бўлди ва улкан торт билан суратга тушди [2424]

«Ювентус» Кенан Йилдиз учун «Реал»дан қанча талаб қилаётгани маълум бўлди [2376]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2353]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2315]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик