Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 1-1 Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

«Зидан қўл остида ўйнаш орзум». Матета Франция терма жамоасига қайтмоқчи

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби ҳужумчиси Жан-Филипп Матета Зинедин Зиданнинг Франция миллий терма жамоасига илк чақирув рўйхатидан жой олмаганига қарамай, мамлакат бош жамоасига қайтишга қатъий бел боғлаган.

Матета шу йил ёзда ўтказилган жаҳон чемпионатида Дидье Дешам бошчилигидаги Франция терма жамоаси таркибида бўлган эди. Бироқ Зидан миллий жамоа бошқарувидаги илк халқаро танаффус учун ҳужумчини таркибга киритмади.

«Ҳали ҳаммаси тугагани йўқлигини биламан.

Терма жамоага қайтиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.

Зидан қўл остида ўйнашми? Бу мен учун орзу бўларди. У Франция миллий терма жамоаси тарихидаги энг буюк футболчилардан бири», — деди Матета пайшанба куни.

Ҳужумчи Зидан бошчилигида Франция шарафини ҳимоя қилиш Дешам қўл остида ўйнаш каби ўзи учун алоҳида аҳамиятга эга бўлишини таъкидлади.

«Бу мен учун орзу бўларди. Худди Дешам қўл остида ўйнаш орзу бўлгани каби.

Ноябрь ойида терма жамоага чақирилиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан», — деди футболчи.

Матета келаси ойдаги халқаро танаффусда Франция миллий терма жамоаси сафига қайтишни мақсад қилган.

Киритилди: 12:26, 09.10.2026.
Ўқилди: 770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик