Футбол инсайдери Дэвид Орнштейн Англия Премьер-лигаси клубларининг «Манчестер Сити» атрофидаги молиявий можарога муносабати ҳақида маълумот берди.
«Шаҳарликлар» 2009–2023 йиллар давомида молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айбланмоқда.
«Клубларнинг аксарияти қаттиқ ғазабда, чунки улар ўзларини жабрланувчи деб ҳисобламоқда.
Улар қасос олишни, эҳтимолий суд даъволари орқали жавоб қайтаришни истамоқда», — дея Орнштейннинг сўзларини келтиради utdreport ижтимоий тармоқларда.
«Манчестер Сити»га нисбатан қандай жазо қўлланилиши ҳозирча номаълум.
Кўриб чиқилаётган вариантлар орасида клубни очколардан маҳрум қилиш, қўлга киритган чемпионлик унвонларини бекор қилиш ҳамда Англия Премьер-лигасидан четлатиш бор.













