Туркия футбол федерацияси (TFF) X ижтимоий тармоғида ташкилот раҳбарияти ва миллий жамоа мураббийлар штабидаги кадрлар ўзгариши ҳақида хабар берди.
«Туркия футбол федерацияси директорлар кенгаши бугунги йиғилишда навбатдаги сайловга оид умумий йиғилишга қадар ўз фаолиятини давом эттиришга қарор қилди.
Аввалроқ истеъфога чиққан икки нафар асосий аъзо ўрнига директорлар кенгашининг захира аъзолари Иброҳим Озбай ва Метин Акюзни тайинлашга қарор қилинди.
Миллий терма жамоа бош мураббийи Винченцо Монтелла билан ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилинди. Аввалроқ TFF директорлар кенгашини тарк этган Абдулла Аяз ўрнига Сердар Йилдиз бош котиб лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари, айни вақтда TFFнинг рўйхатга олиш бўлими директори лавозимида ишлаётган Аҳмет Эрзурумлу федерация бош котибининг ўринбосари этиб тайинланди», — дейилади ташкилот хабарида.
Винченцо Монтелла 2023 йил сентябрь ойидан буён Туркия терма жамоасини бошқариб келаётганди. Унинг раҳбарлигида турклар 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этди.
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Миллатлар лигасининг жорий мавсумида эса Туркия терма жамоаси дастлабки тўртта турда бирорта ҳам очко жамғара олмади.













