Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Ислом Аҳмедов: «Очиқ айтаман, ғалаба қозонишимизга ҳакамлар халақит беришди»

Баҳо:
+ | -

«Бухоро» ва «Андижон» жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар устози Ислом Аҳмедов матбуот анжуманида қуйидагиларни айтди:

— Ўйинга келадиган бўлсак, осон кечмаслигини билардик. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди, футболчиларга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Улар борини бериб, меҳнат қилишди. Фақат ғалаба қозонишимизга кўпроқ ҳакамлар халақит беришди, очиқ айтаман.

Шунча пайтдан бери ўйнаяпмиз ва ютқазган учрашувларимизни кўрадиган бўлсак, футболчилардан кўра, бизга ҳакамлар кўпроқ халақит беришди. Бугун ҳам шундай бўлди. Кўп вазиятларда «Бухоро» томонига ён босди. 2:0 ҳисобида ютаётган пайтимизда рақиб жарима майдони ичида пенальти бермади. Аут биз томонда бўляпти, рақиб эса хоҳлаган жойидан аут ташлаяпти. Ҳакам эса буларга эътибор бермаяпти.

Очиғи, йигитларга ачиняпман. Улар жуда кўп меҳнат қилишди. Қолаверса, мураббийлар штаби билан ухламасдан меҳнат қиляпмиз. Биргина ҳакамнинг рақибга ён босиши ўйин натижасига таъсир қиляпти. Табиийки, мағлубият раҳбариятга ёқмайди ва бу ўз-ўзидан мураббийнинг бўшатилишига олиб келади. Афсуски, ишлаётган, изланаётган мураббийларнинг ишга нисбатан ҳавасини совитиш ҳолати бўляпти.

— Ҳакамлик масаласи бўйича нима қилмоқчисизлар?

— Ҳакамлар ишини кўриб чиқадиган қўмита бор. Буни биз ҳал қила олмаймиз. Ҳаммасини қўмита ҳал қилади.

Манба: @andijonpfc
Киритилди: 07:29, 10.10.2026.
Ўқилди: 1900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик