Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс айни пайтдаги жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди.
"Тўпчилар" етакчиси клуби сафидаги муҳим учрашувлар олдидан кучини тиклаб олиш мақсадида Англия терма жамоасининг сўнгги йиғинида иштирок этмаган эди.
"Терма жамоада дебют қилганимдан буён йиғинни ўтказиб юборишим, эҳтимол, биринчи ёки иккинчи марта содир бўлди.
Бундан жуда қаттиқ хафа бўлдим. Бироқ Тухель ва Артета билан суҳбатлашганимдан кейин бу энг тўғри қарор эканини тушундим.
Айрим муаммоларни ҳал қилишим ва тикланишим керак эди.
Ҳозир эса ўзимни яхши ва тетик ҳис қиляпман", — дея Райснинг сўзларини келтиради Arsenal Radar.
Бугун Англия Премьер-лигаси доирасида "Арсенал" ва "Лидс" жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 16:30 да бошланади.













